13-Aprel, 2022-yil 268

Қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бизнес-омбудсман девонида қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан видеоконференция форматида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирок этишди. 

Онлайн йиғилишнинг асосий мавзулари қурилиш корхоналарига рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартибини соддалаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишдаги тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, янги лойиҳаларга хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари муҳокамаси бўлди. 

Ҳурматли тадбиркорлар, қурилиш соҳасида муаммоли саволларингиз ёки ушбу йўналишни такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, 71-202-08-98 (111) телефон рақами орқали масъул ходимларимиз билан боғланишингиз ёки қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: info@biznesvakil.uz.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.