20-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг 403 миллион сўмини давлат идорасидан ундириб берди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Осиё” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан Жамият фойдасига 403 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.