23-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг кўрсатган хизмати учун 24 миллион сўмини давлат идорасидан ундириб берди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Construction” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Нукус шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида, тарафлар ўртасида пудрат шартномаси тузилганлиги аниқланди. Шартномага мувофиқ, тадбиркор ўз мажбуриятларини бажарган бўлсада, Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Бизнес-омубдсманнинг тадбиркор манфаатида Нукус туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, “Construction” МЧЖ фойдасига Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан қарийб 24 миллион сўмлик қарздорликни ундирилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.