25-Aprel, 2022-yil 268

Андижон шаҳридаги “Узумбозор” савдо мажмуаси бўйича расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги “Узум бозори” савдо мажмуасини очилишига рухсат берилмаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалган эди.

Мазкур мурожаатни белгиланган тартибда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди. Мазкур савдо комплексини ишга тушириш ва уни ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритишга рухсат берилган бўлсада, савдо дўкони эгалари фаолиятини ҳали бошламаган.

Бугунги кунда, Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори талабларига асосан, савдо мажмуаси ҳудудидаги 230 та бўш турган ва фойдаланилмаётган объект эгаларига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, Бизнес-омбудсман ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги 666-сон қарорини бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ўз навбатида, агар давлат органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида бошқа тўсиқлар яратилаётган бўлса, Бизнес-омбудсманга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиш сўралади:

(+998) 71 202-08-98 (130).

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.