26-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман ҳокимликдан тадбиркорга 680,4 миллион сўмлик компенсацияни ундириб берди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи ЯТТ Р. Ш. Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан мулк ҳуқуқи бузилганидан норози бўлиб,  Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича тадбиркорнинг мулки жойлашган ер майдони ҳокимлик томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан тадбиркорга тегишли дўкон биноси бузилган. Шу билан бирга, компенсация 2018 йилдан 2022 йилгача тўланмасдан келинган.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига мувофиқ, кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади.

Бизнес-омбудсманнинг ЯТТ М. М. манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судига киритилган даъво аризаси натижасида Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан тадбиркор фойдасига 680,4 миллион сўмлик компенсация тўлаб берилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.