29-Aprel, 2022-yil 268

Каврак етиштирувчилар учун имтиёзлар белгиланди

2022 йил 1 майдан бошлаб уч йил давомида:


-Каврак етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади. 


-Каврак ўсимлигини етиштирувчилар ва унинг хомашёсини қайта ишловчи корхоналар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан импорт қилинадиган, Ўбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар божхона божидан озод этилади. 


Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 йилдаги ПФ-116-сон Фармонидан олишингиз мумкин.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.