29-Aprel, 2022-yil 268

Тадбиркорнинг офисини ноқонуний муҳрлаган маҳалла раиси жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Осиё” МЧЖ (номи ўзгартирилган) маҳалла раисининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, маҳалла раиси томонидан маҳалла фуқаролари Жамият вакилларининг хатти-ҳаракатидан норози эканлиги важ қилиниб, Жамият томонидан ижарага олинган бино эшиклари шартнома шартларига зид равишда муҳрланган ҳамда Жамият вакилларини бинога кириш ва фаолият юритишига тўсқинлик қилинган. Натижада, Жамият жами 78,9 миллион сўмлик фойда кўра олмаган.

Маълумот учун: “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорнинг фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш фақат суд тартибида қўлланилади.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судига шикоят аризаси киритилиб, натижада маҳалла раисига нисбатан 2,7 миллион сўмлик жарима солинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.