30-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов томонидан Бухоро вилоятидаги тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ўтказилди


Тадбирларда иштирок этган тадбиркорлар ўз муаммо ва турли соҳаларни такомиллаштириш бўйича таклифларини билдирдилар. Хусусан, тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларнинг асосий қисми кредит олиш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, электр, газ ва сувга уланиш билан боғлиқ. Сайёр қабулларда тадбиркорларнинг айрим муаммолари жойларда ҳал этилиб, қолганларини ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. 


Эслатиб ўтамиз, ҳудудларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг муаммоларини жойларда ҳал этиш бўйича сайёр қабуллар давом этмоқда. 


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.