30-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркор фойдасига 8,8 миллиард сўм компенсацияни ҳокимликдан ундириб берди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи “UNG Petro” МЧЖнинг мулки Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилганлиги ва компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ҳал этиш мақсадида, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг 2021 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра Тошкент шаҳар ҳокимиятига Жамият фойдасига 8, 8 миллиард сўм компенсация тўлаш мажбурияти юклатилган. Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ва чиқарилган ижро варақаси ижроси таъминланмасдан келинган ва шунга кўра тадбиркор Бизнес-омбудсманга қайта мурожаат қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан олиб борилган ишлар натижасида, тадбиркорга 8, 8 миллиард сўм компенсация тўланишига эришилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.