5-May, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорга тегишли 247 миллион сўмни ҳокимликдан ундириб берди

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Осиё” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Сирдарё туман ҳокимлигидан шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Сирдарё туман ҳокимлиги ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Тадбиркор томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, аммо ҳокимлик томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Сирдарё туман ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 247 миллион сўмлик асосий қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.