6-May, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорга тегишли 40 миллион сўмни давлат корхонасидан ундириб берди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Компасс” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ўртасида пудрат шартнома тузилган ва унга кўра тадбиркор томонидан белгиланган объектни таъмирлаш бўйича ишлар бажарилган. Шунга қарамасдан инжиниринг компанияси томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан тадбиркор фойдасига 40 миллион сўмлик асосий қарздорликни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.