8-May, 2022-yil 268

Солиқ бошқармасининг тадбиркорга 649 миллион сўм солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Келажак” МЧЖ ўтказилган солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Мурожаатда маълум қилинишича, вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда ДСБ) томонидан Жамият фаолиятида солиқ аудити ўтказилган. Текшириш натижасида бошқарма томонидан тадбиркорга қарийб 650 миллион  сўм қўшимча солиқ тўловлари ҳисобланган ва кейинчалик ушбу маблағлар Жамият ҳисобрақамидан ундирилган.

Таъкидлаш жоиз, ўрганиш давомида вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган солиқ текширувида мавжуд талабларга риоя қилинмагани ҳамда қўшимча солиқ тўловлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларини нотўғри талқин қилган ҳолда ҳисоблангани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жамият томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига мурожаат қилинган. Ўтказилган суд мажлисларида Бизнес- омбудсман девони ходимлари ҳам иштирок этиб, текшириш давомида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан судга маълумотлар тақдим қилинган.

Натижада, суднинг ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорга 650 миллион сўмлик қўшимча солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.