9-May, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорга электр тармоқлари корхонасидан 22 миллион сўм маблағини қайтаришда кўмаклашди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Future” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Тошкент ҲЭТКнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Жамият томонидан Тошкент ҲЭТКга электр энергияси учун олдиндан 22 миллион сўмлик  тўловлар амалга оширилган. Кейинчалик, Жамият ва Тошкент ҲЭТК ўртасидаги шартнома бекор қилиниб, Жамият томонидан юқоридаги тўловларни қайтариш юзасидан мурожаат қилинган бўлсада, тўловлар қайтарилмаган. 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан, Тошкент ҲЭТКдан Жамиятга тегишли маблағлар қайтариб берилиши таъминланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.