17-May, 2022-yil 268

Тадбиркорнинг 242,1 миллион сўми ҳокимиятдан ундирилди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Construction” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Нукус шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатга кўра, Жамият ва Нукус шаҳар ҳокимлиги ўртасида бир неча пудрат шартномалари тузилган бўлиб, тадбиркор томонидан шартномаларда белгиланган қурилиш ишлари бажарилган. Шунга қарамай, ҳокимлик томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг Нукус туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Нукус шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан “Construction” МЧЖ фойдасига 242, 1 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.