18-May, 2022-yil 268

Ўзбекистонлик тадбиркорлар жорий ишбилармонлик ҳолатини қандай баҳоладилар ва қандай истиқболлар кутилмоқда?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан амалга оширилган тадқиқот натижаларига кўра, ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 2022 йилнинг март ойига нисбатан ўзгаришсиз қолди ва 54 пунктни ташкил этди. Бу эса мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди. 

Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга, тадбиркорларнинг:

  • 32 фоиз – яхшиланди;
  • 51 фоиз – ўзгармади;
  • 17 фоиз – ёмонлашди деб жавоб берди.


Шу билан бирга, тадбиркорларнинг:

  • 35 фоизи товарлар/хизматлар нархи кейинги 3 ой ичида ўзгармайди деб ишонади;
  • 30 фоиз респондентлар нархлар кўтарилишини;
  • 28 фоизи ўз товарлар/хизматлар нархи яқин келажакда қандай ўзгаришини билишмайди;
  • 6 фоизи нархлар пасаяди деб тахмин қилишмоқда.


Келгуси 3 ой давомида бизнесни ривожланиш истиқболлари юзасидан тадбиркорлар нимани кутмоқдалар?

Ўтказилган тадқиқотга кўра, бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 78 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг 81 фоизи келгуси 3 ой давомида бизнесининг ривожланишини кутмоқда. Шу билан бирга, респондентларнинг 73 фоизи товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши, 65 фоизи эса ишчилар сонининг кўпайишини кутмоқда.


Сўровда иштирок этган тадбиркорлар орасида 37 фоизи тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидладилар.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.