18-May, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбиркорлар билан учрашувда иштирок этди

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбиркорлар билан учрашувда иштирок этди. 

Тадбирда ишбилармонлар, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этишди.


Учрашувда, Жамшид Урунов сўзга чиқиб, тадбиркорлар ва давлат идоралари ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорларни изчил қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, бундай тадбирлар тадбиркорлик учун энг қулай шарт-шароит яратишда муҳим аҳамият касб этиши, хусусий сектор ривожига хизмат қилаётганини айтди.


Тадбир доирасида тадбиркорларга ҚҚС ни қайтариш бўйича муаммолар ва конструктив ечимлар очиқ муҳокама қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз таклифларини билдирдилар.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.