18-May, 2022-yil 268

Ҳокимнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Илғор” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Учтепа туман ҳокимининг қароридан норози бўлиб,  Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Учтепа туман ҳокимининг қарорига мувофиқ тадбиркорга 2019 йилда объект қуриш учун 0.75 гектар ер майдони ажратилган ва қурилиш ишларига рухсат берилган. Аммо кейинчалик, ушбу қарор бекор қилиниб, тадбиркорга тегишли ер майдони заҳира ер фондига ноқонуний равишда қайтарилган. 

Таъкидлаш жоиз, тадбиркор ҳокимнинг қарорига асосан ажратилган ер майдонидан фойдаланган ва қурилиш ишларини амалга оширган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунига асосан, виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.

Бизнес-омбудсманнинг “Илғор” МЧЖнинг манфаатида Тошкент туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида Учтепа туман ҳокимининг Жамиятга ажратилган ер майдонини заҳира ер фондига қайтариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва тадбиркорнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқи тикланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.