10-Iyun, 2020-yil 268

Тадбиркорнинг мулк ҳуқуқи Бизнес-омбудсманнинг ҳимоясида

Бизнес омбудсман девонида “Марғилон Газавтоматика” МЧЖ директори Ж.Иброхимзоданинг Марғилон шаҳар маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан Марғилон шаҳар ҳокимлигининг аризасига асосан жамиятга тегишли бино-иншотларнинг 20 йил аввал ўтказилган хусусийлаштириш натижалари ҳақиқий эмас деб топилиб, тадбиркорнинг мулки давлатга қайтарилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Маълумки, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонуннинг 24-моддасида хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги ва бекор қилинмаслиги ҳамда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланиши белгиланган.

Тадбиркорнинг ҳуқуқларини тиклаш ва мулкни қайтариш мақсадида Вакил томонидан суд қарорини бекор қилиш тўғрисида Олий судга назорат шикояти киритилиб, Олий суднинг 27 майдаги қарори билан Марғилон шаҳар ҳокимлигининг аризаси рад этилиб, умумий майдони 20.000 м2 ошиқ бўлган биноси тадбиркорнинг эгалигида қолди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.