27-May, 2022-yil 268

Тадбиркорнинг қарийб 200 миллион сўми қайтарилиши белгиланди

Термиз шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Sarp quruvchi invest” МЧЖ Ангор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Ангор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабининг ўртасида пудрат шартномаси имзоланган ва унга мувофиқ Жамият томонидан белгиланган таъмирлаш ишлари бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Ангор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабидан Жамият фойдасига 199,9 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.