3-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркорга нисбатан мавжуд бўлмаган объект учун 3 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ундирилиши бартараф этилди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи “Andijon agro texnopark” МЧЖ таъсирчан солиқ механизмини бекор қилишда амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ ва Андижон туман Давлат солиқ инспекцияси собиқ ходимининг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида Жамиятга нисбатан 3 миллиард 92 миллион сўм таъсирчан солиқ механизми қўлланилган. Таъкидлаш лозимки, солиқ Жамиятнинг балансида бўлмаган объектга нисбатан ҳисобланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан, Жамиятга нисбатан ноқонуний ҳисобланган 3 миллиард 92 миллион сўм таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.