6-Iyun, 2022-yil 268

Банклар томонидан тадбиркорларни хабардор қилмасдан ечилган 319 миллион сўм қайтариб берилди

Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари пул маблағларини қайтариб олишда кўмак сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, АТ “Халқ банки” Хонқа филиали (5,3 миллион сўм) ва АТБ “Агробанк” Косон филиали (313,7 миллион сўм) томонидан тадбиркорлар ҳисобрақамларидан жами 319 миллион сўм ечиб олинган.

Бизнес-обудсманнинг аралашуви билан ечиб олинган маблағлар тадбиркорларнинг ҳисобрақамларига қайтарилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.