7-Iyun, 2022-yil 268

Қашқадарё вилоятида “Тадбиркор – ислоҳотчи” концепцияси амалга оширилди

Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилоятида “Тадбиркор – ислоҳотчи” концепцияси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда 1 000 га яқин тадбиркорлар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда жами қабул қилинган 156 та мурожаатдан бугунги кунда 67 таси ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбиркорлар манфаатида судларга 7 та даъво ариза, давлат органларига 7 та тақдимнома ва 1 та огоҳнома киритилди.

Тадбиркор ҳуқуқи бузилишига йўл қўйган 55 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди (5 нафар ҳоким ўринбосарлари, 25 нафар бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ва 25 нафар бошқа масъул ходимлар), 24 нафар ходимнинг интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди (1 нафар туман ҳокими, 12 нафар бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари ва 11 нафар бошқа масъул ходимлар).

 

Қандай натижаларга эришилди?

Амалга оширилган тадбирлар натижасида тадбиркорларнинг бир неча йўналишлардаги масалалари ҳал этилди. Хусусан:

- 54 та тадбиркорлик субъектига жами 88,3 млрд сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилди;

- 549 та тадбиркорга жами 7,6 млрд сўм миқдорида ортиқча тўланган солиқ маблағлари қайтариб берилди;

- 2 та тадбиркорлар мулкига қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди;

- “Yerelektron” тизимида вилоят бўйича 1 506 та ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 72 таси сотилди;

- 24 та бўш турган давлат мулки объектлари аукцион савдоларига чиқарилди;

- 2 та объект тадбиркорларга ижарага берилди;

- 72 та объект бўйича аввал тузилган ижара шартномаларининг муддати узайтирилиб берилди;

- 3 та тадбиркорлик субъектига жами 857,7 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилишида ёрдам кўрсатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.