8-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркорни ноқонуний текширган мансабдор 10,8 миллион сўм жарима тўлайдиган бўлди

Наманган туманида фаолият юритувчи “Ismoil ota” фермер хўжалиги фаолиятида ўтказилган текширувдан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Давлатобод туман аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси аъзоси – Давлатобод туман қурилиш бўлими бошлиғи Д. Б. томонидан “Ismoil ota” фермер хўжалигининг фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Д. Б.га нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида, яъни 10,8 миллион сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.