10-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 251 та таклиф берилди

2022 йилнинг 5 ойи давомида Бизнес-омбудсман томонидан ушбу йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида вужудга келган муаммоларни бартараф этиш ҳамда бизнес муҳитни яхшилашга қаратилган 14 таҳлилий маълумот тайёрланиб, тегишли идораларга киритилди.

Шу билан бирга, тадбиркорликка оид 148 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича экспертиза ўтказилган ва улар бўйича 251 та таклифлар берилган. Хусусан, 27 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 31 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, 71 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва 19 та бошқа турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.