11-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркорга давлат идорасидан 23,3 миллион сўм ундириб берилди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Samadov Baxtiyor Ravshanovich” ХК давлат идораси билан тузилган шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Корхона ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ўртасида пудрат шартномаси тузилган.  Шартномага асосан тадбиркор томонидан белгиланган ишлар бажарилган бўлсада, аммо тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида “Samadov Baxtiyor Ravshanovich” ХКга Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан 23,3 миллион сўм қарздорлик тўлаб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.