11-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркор фаолиятини чеклаган мансабдор 10,8 миллион сўм жарима тўлайдиган бўлди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Мафтуна-Саховат-Савдо” ХК Сирдарё туман ҳокимлиги мансабдорининг ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Сирдарё туман ҳокимлиги ходими Х.Ш. томонидан Корхонага тегишли бинодан фойдаланиш ҳуқуқи ноқонуний равишда чекланиб, мазкур бино мажбурий равишда бошқа шахсга фойдаланиш учун бериб юборилган. Шу билан бирга, туман ҳокимлиги олиб қўйилган бино учун Корхонага 450 миллион сўм миқдорида маблағлар тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлсада, ушбу маблағлар тўлаб берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Х. Ш.га нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2411-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида, яъни 10,8 миллион сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.