21-Iyun, 2022-yil 268

Давлат идораси тадбиркордан ноқонуний ундирилган 649,1 миллион сўмни қайтариб беради

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Қашқадарё дори-дармон” МЧЖ ҳисобрақамидан маблағлар ечиб олинганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Жамият фаолиятида солиқ аудит текшируви ўтказилган. Текширув натижасида солиқ бошқармаси томонидан тегишли қарор қабул қилиниб, Жамиятнинг ҳисобракамидан 649,1 миллион сўм ноқонуний равишда ундирилган.

Тадбиркорга тегишли маблағларни ундириш мақсадида, Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, “Қашқадарё дори-дармон” МЧЖ фойдасига 649,1 миллион сўм бюджетдан қайтарилиши белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.