30-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари муҳокама қилинди

Бугун Бизнес-омбудсман томонидан Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги Миссияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусида форум ўтказилди. 


Форумда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг механизмлари, тадбиркорлар ўртасидаги низоларни суд тартибида ва  муқобил усулда ҳал этиш самарадорлиги, тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги ислоҳотлар ва текширувларни мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмлари муҳокама қилинди. 


Шу билан бирга форум доирасида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимини қўллаш бўйича тренинг ўтказилди.


Форумда 150 нафар оффлайн ва 300 нафардан ортиқ онлайн иштирокчилар, шу жумладан, етакчи халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.