30-Iyun, 2022-yil 268

Жорий йилда қарийб 700 нафар давлат ходимларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди

Жорий йилда Бизнес-омбудсман томонидан давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.


Бу ҳақида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов 29 июнь куни  бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусидаги форум доирасида маълум қилди

2021 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат органларининг мансабдорларига нисбатан 2 000 мингга яқин таъсир чоралар қўлланилганлиги, шу жумладан 1 600 нафар давлат идораларининг ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилганлиги Д. Касимов томонидан маълум қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.