30-Iyun, 2022-yil 268

Тадбиркордан асоссиз 4,1 миллион сўм ундириш ҳолати бартараф этилди

Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Paradise Pharm” МЧЖ Мажбурий ижро бюросининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори билан Жамиятдан 4,1 миллион сўм давлат божи ундирилиши белгиланган ва ушбу маблағлар Жамият томонидан тўлаб берилган. Шунга қарамасдан, Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Жамиятдан юқоридаги маблағлар такроран ундирилган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Жамиятдан такроран ундирилган маблағлар қайтариб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.