22-Iyun, 2020-yil 268

Давлат органининг асоссиз қарори бекор қилинди

Бизнес-омбудсман Андижон вилоятида фаолият юритувчи “Abdulaziz Matoga Gul Bosish” МЧЖ манфаатида жавобгар Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ҳатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиясига нисбатан мазкур комиссиянинг қарорининг қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрсида Андижон шаҳар маъмурий судига даъво ариза киритди.

Аниқланишича, “Abdulaziz Matoga Gul Bosish” МЧЖ томонидан Андижон шаҳрида жойлашган умумий қиймати 1.000.000.000 сўмлик бўёқ цехини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Андижон шаҳар ҳокимлиги қошидаги ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил январь ойидан 2019 йил август ойи якунига қадар белгиланган тармоқ жадвали тасдиқлаб берилган.

Комиссия томонидан мулкдор билан биргаликда тармоқ жадвали ишлаб чиқилган бўлсада, тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатларда жамият томонидан қандай ишлар амалга оширилганлиги текширилмаган. Ундан ташқари, жамият томонидан инвестицион лойиҳа тўлиқ амалга оширилган бўлишига қармасдан, тасдиқланган “Йўл харита”сида кўрсатилаган чора-тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги ва натижада охириги уч ой мобайнида объектга инвестиция киритилмаганлини кўрсатилган.

Кейинчалик, Комиссия  тармоқ жадвалида кўрсатиб ўтилган муддатлар якунланмасидан  туриб тадбиркорга нисбатан таъсирчан солиқ механизмларини  қўллаш бўйича қарор қабул қилди. Жамият томонидан лойиҳа параметрлари бажарилганлиги ҳақида ишчи гуруҳ томонидан ҳулоса тузилган бўлсада Комиссия томонидан жамиятга нисбатан солиқ механизми қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, юқоридаги шартлар ва талаблар бажарилмасдан, жамиятга асоссиз равишда таъсирчан солиқ механизми қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамият Бизнес-омбусдманга мурожаат қилди. Бизнес-омбусдман томонидан Андижон шаҳар маъмурий судига киритилган даъво натижасида, суд Комиссия қарорининг “Abdulaziz Matoga Gul Bosish” МЧЖга тегишли қисми ҳақиқий эмас деб топди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.