8-Iyul, 2022-yil 268

Давлат идораси тадбиркорга 165 миллион сўм тўлаб берди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Entity” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартномалар бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Хусусан, Жамият ва Мирзачўл туман халқ таълим бўлими ўртасида 740 миллион сўмлик шартномалар тузилиб, уларга кўра олдиндан 30% тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Аммо ушбу шарт халқ таълим бўлими томонидан амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Мирзачўл туман халқ таълим бўлимидан тадбиркорга шартномалар бўйича 165 миллион сўм миқдорида олдиндан тўловлар амалга оширилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз