8-Avgust, 2022-yil 268

Тадбиркорга нисбатан қўшимча 117,7 миллион сўм ҚҚС ҳисоблаш тўғрисидаги асоссиз қарор бекор қилинди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат солиқ бошқармасининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан Жамият фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган ва Жамият томонидан бошқа тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилганлиги аниқланган. Ушбу шартномалар кўзбўямачилик учун тузилганлиги важ қилиниб, Жамиятга нисбатан қўшимча 117,7 миллион сўм ҚҚС ҳисоблаш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилинган.

Солиқ кодексига мувофиқ, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса — солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу ҳолат юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида Жамиятга нисбатан 117,7 миллион сўм ҚҚС ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир