12-Sentabr, 2022-yil 268

Давлат идораси тадбиркорга шартнома бўйича 669 миллион сўм тўлаб берди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни таълим муассасасидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Элликқалъа туманидаги таълим муассасаси ўртасида объектни жорий таъмирлаш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ Жамият томонидан белгиланган ишлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Элликқалъа туманидаги таълим муассасаси ҳисобидан Жамият фойдасига 669 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз