26-Sentabr, 2022-yil 268

Тадбиркорнинг ҳисобрақамига асоссиз қўйилган таъқиқ бекор қилинди

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи ЯТТ “А. А.” (номи ўзгартирилган) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Вобкент тумани солиқ инспекцияси мансабдори томонидан ЯТТ “А. А.” фаолиятида сайёр солиқ текшируви ўтказилган ва текширув натижасида тадбиркорга нисбатан харидорга харид чеки берилмаганлиги учун 5 миллион сўм жарима солинган. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур ҳолат суд томонидан кўрилганида, тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтни кўрсатмаган ҳолда тузилганлиги, сайёр солиқ текшируви узлуксиз видео тасвирга олинмаганлиги аниқланган. Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаганлиги сабабли мазкур иш суд томонидан тугатилган.

Шунга қарамасдан, тадбиркорнинг ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш  бекор қилинмаган.

 Тадбиркорнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, солиқ идорасининг ЯТТ “А. А.”га нисбатан молиявий жарима қўллаш ва унинг ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш  тўғрисидаги қарорлар бекор қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз