30-Sentabr, 2022-yil

Давлат корхонаси тадбиркорга 1,2 миллиард сўм қарздорликни тўлаб беради

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи “Osiyo” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Унга мувофиқ тадбиркор томонидан белгиланган шартлар тўлиқ бажарилган бўлсада, тўловлар вақтида амалга оширилмаган.

Шунга кўра Бизнес-омбудсман томонидан Нукус туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан Жамият фойдасига 1,2 миллиард сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение