4-Oktabr, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсманни хабардор қилмасдан текширув ўтказган мансабдор шахс жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширувларнинг қонунийлиги устидан олиб борилган мониторинг давомида давлат идорасининг мансабдор шахси ноқонуний текширув ўтказганлиги аниқланди.

Хусусан, Миришкор туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мансабдори А. А. (исми ўзгартирилган) томонидан хусусий корхоналарнинг фаолиятида Бизнес-омбудсманни хабардор қилмаган ҳолда текширувлар ўтказилган. 

Ушбу ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг қарори билан мансабдор шахс тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ноқонуний текширувлар ўтказилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 10,8 миллион сўмлик жарима жазоси белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.