5-Oktabr, 2022-yil

Фермер хўжалигига 91,6 миллион сўм қайтарилишида кўмаклашилди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Farm” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) маблағларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, фермер хўжалиги ва “Ўзагролизинг” АЖ Сирдарё вилояти филиали ўртасида трактор сотиб олиш тўғрисида тузилган келишувга асосан, фермер хўжалиги томонидан “Ўзагролизинг” АЖнинг ҳисоб рақамига 91,6 миллион сўм маблағлар ўтказилган. Шу билан бирга, фермер хўжалигига техника етказиб берилмаган ва пул маблағлари ҳам асоссиз равишда қайтарилмаган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан фермер хўжалигига 91,6 миллион сўм қайтарилиши таъминланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение