20-Iyul, 2020-yil 268

Давлат солиқ инспектори жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш аҳволи ўрганилган.

    Ўрганиш натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспрес ўрганишлар ўтказиш бўлими давлат солиқ инспектори А.Арзиев (исми ўзгартирилган) томонидан текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан “Мухаммаджон Термиз” МЧЖда якуний текшириш далолатномалар расмийлаштирганлиги аниқланган. 

    Натижада Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспрес ўрганишлар ўтказиш бўлими давлат солиқ инспектори А.Арзиевга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Термиз шаҳар маъмурий судининг қарори билан маъмурий жарима жазоси тайинланган. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.