17-Yanvar, 2020-yil 268

Тадбиркорга компенсация тариқасида ер майдони ажратилди

Бизнес-омбудсманга Наманган вилоятидаги тадбиркор Н. Абдухолиқов давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдони ўрнига компенсация тариқасида ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Аниқланишича, тадбиркорга тегишли ошхона бино-иншооти жойлашган ер майдони 2012 йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилган бўлсада, олиб қўйилган 165,0 кв.м. ер майдони ўрнига 30,0 кв.м. ер майдони ажратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланиши белгиланган.

Бизнес-омбудсманнинг Наманган вилоят ҳокимилигига тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритган тақдимномасига асосан Норин туман ҳокими томонидан фуқаро тадбиркор Н. Абдухолиқовга 300,0 кв.м. ер майдони ажратиб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.