19-Avgust, 2020-yil 268

Тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказувчиларнинг ўзлари ҳам қонунларни тўлиқ билмайди.

Ишбилармонлик муҳитида назорат қилувчи органлар қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиб, тадбиркорлар эса белгиланган тартибга риоя этиши керак. Шунинг учун, фақатгина жамоавий ва самарали мулоқот орқали ишбилармон муҳитини яратиш мумкин.

Шу билан бирга, ишбилармон муҳити ва назорат қилувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўқлигини, назорат қилувчи органларга нисбатан ишончсизлик борлигини тан олиш керак.

Бунинг сабаби кўплаб омиллар бўлиши мумкин, аммо биз кўп тарқалганларидан бири – назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний харакатларига тўхталамиз. Тартибга солувчи қонун хужжатлари ҳақида етарли даражада билим эга эмаслик, ўз лавозим мажбуриятларига лозим даражада ёндошмаганлик, баъзида атайин амалдаги қонун хужжатлари талабларига риоя қилмаслик натижасида назорат қилувчи органлар ходимлари тадбиркорларнинг тинчлигини бузишади. Ноқонуний харакатлар кимнингдир тадбиркорлик фаолиятига зарар етказишига ёки масъул ходимнинг қонун талабларини бузгани учун жавобгарликка тортилишига олиб келади.

Мисол учун, жорий йилнинг май ойида Зафаробод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Жумашев ва бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ходимлари Жиззах вилоятида фаолият юритаётган  “Саодат она” МЧЖнинг фаолиятида текширув ўтказишган.

Текширув Зафаробод туман ҳокимининг қарори асосида туманда ердан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига бархам бериш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилган. Масъул ходимлар тадбиркор томонидан қонун талабрига риоя этилишини таъминлаб, аммо ўзлари текширув ўтказиш тартибига риоя этишни унутдилар.

Ноқонуний текширувларни олидини олиш мақсадида 2018 йилда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ишга туширилган ва ушбу даврдан сўнг тадбиркорлар фаолиятидаги барча текширувлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу тизимда рўйхатга олиниши шарт.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

“Саодат она” МЧЖнинг фаолиятида текширув ўтказган масъуллар мазкур текширув тадбирларини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмаган ва шунга кўра ўтказилган текширув ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридигилардан келиб чиқиб, Бизнес-омбудсман томонидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси номига Тақдимнома киритилди. Натижада, Зафаробод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш. М. Жумашевга нисбатан Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-банди билан интизомий жазо чораси кўрилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.