17-Yanvar, 2020-yil 268

Бизнес-омбудсман ходимлари тадбиркорга фаолиятини бошлашга ёрдам берди

Бизнес-омбудсманга Тошкент шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор А. Гаймуллин ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш буйича экспериментни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5511-сонли Фармонига мувофиқ ЯТТ А. Гаймуллиннинг инвестицион лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан маъқулланган бўлсада, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги натижасида лойиҳани ишга туширилиши бир йилга чўзилган.

Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари ёрдамида ЯТТ А. Гаймуллиннинг лойиҳаси билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланди ва тадбиркорга фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.