23-Oktabr, 2020-yil 268

Бизнес-омбудсман Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ишбилармонликка кенг жалб этиш йўналишида Бизнес-омбудсман томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-6 июн кунлари Фарғона вилоятидаги ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан Бизнес-омбудсман томонидан жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари “Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” тажрибасини республиканинг барча ҳудудларида амалга оширишни ташкил этиш мақсадида, Жиззах вилоятига ташрифи амалга оширилди.


Ташриф давомида, бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолини кенг қатлами билан Жиззах шаҳар, Арнасой, Фориш, Шароф Рашидов, Дўстлик ҳамда Мирзачўл туманларида учрашувлар ўтказилди.


Учрашувлар давомида Тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларига банк кредитларини ажратишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бўш турган давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва ижарага бериш, ўз фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга амалий ёрдам бериш масалалари кўтарилди.


Бундан ташқари, Вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни инфратузилма (электр, табиий газ, сув ва бошқалар) тизимларига уланишдаги муаммолари ўрганилди ва ҳал этиш чораларини кўриш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларга топшириқ берилди.


 

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.