19-Noyabr, 2020-yil 268

Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириб тўлаш тўғрисида ариза киритиш ҳуқуқи берилди

2020 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент топшириғига асосан Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу чора-тадбирлар тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга оширишга шунингдек, қарзларига қарамай инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга имкон беради ва шу билан пандемия даврида катта кўмак беради. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.