24-Noyabr, 2020-yil 268

Бизнес-омбудсман Эрон элчиси Ҳамид Наерабади билан учрашди

    Учрашувда Эрон элчиси Бизнес-омбудсман институти фаолияти ва ваколатлари, шунингдек тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Шундай қилиб, жорий йил бошидан Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг 1 500га яқин мурожаатлари ижобий ҳал этилди, 2 339 мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушинтириш берилди. Шу билан бирга, 511 масъул шахс маъмурий жавобгарликка, 442 масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди; давлат органларининг 222 ноқонуний қарорлари бекор қилинди.


Ўз навбатида жаноб Ҳ. Наерабади Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, ушбу ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон учинчи Ренессанс даврига кириши учун қўшимча асослиги таъкидланди. Шу билан бирга, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ижобий сиёсий ўзаро муносабатлар иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига ҳам таъсир қилиши қайд этилди. Мисол учун, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилда 35 фоизга ошди ва 425 миллион АҚШ долларни ташкил этди.   Учрашувда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар икки мамлакат ҳудудида фаолияти юритаётган тадбиркорлар сонининг кўпайишига олиб келиши таъкидланди. Бироқ, тадбиркорликда баъзида қийинчиликларга дуч келиш ва уларни ҳал қилиш учун ваколатли органларнинг ёндашуви зарурлиги таъкидланди.


Масалан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган эронлик “Ehsan Maybod Manufacturing Group” ҚК шаклидаги  МЧЖ кредитни тўлаш билан бир қаторда газ тармоғига уланишда муаммоларга дуч келди. Бизнес-омбудсманнинг ёрдами билан кредитни тўлаш муддатини узайтириш ва газ тармоғига уланиш таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, эрон элчихонасининг Иқтисодий бўлими ва Бизнес-омбудсман ўртасидаги ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги эронлик тадбиркорларининг ва Эрондаги ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошади. Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш истиқболларини муҳокама қилдилар.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.