21-Yanvar, 2021-yil 268

Ўзбекистонда тадбиркорлар объектларни қуришда қандай муаммоларга дуч келмоқда?

 Уларнинг фаолиятида қандай тўсқинликлар мавжуд? Тўсқинликлар юзага келганда қандай чоралар кўрилиши лозим ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимояси ким томонидан таъминланилиши тўғрисида мақоламизда ўқинг.

Хабарингиз бор, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиш ёки тадбиркорлар учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкалари ажратилиши E-Ijro AUKSION ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар орқали амалга оширилмоқда.  

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун доимий фойдаланишга электрон аукцион орқали бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“YERELEKTRON” орқали онлайн-аукционни ташкил этишда дастлабки босқич бу бўш турган ер участкалар рўйхатини тузиш ва кейинчалик туман (шаҳар) ҳокимликларига ер участкаларининг мақсадини аниқлаш учун юборишдир. Мазкур жараён 15 кундан ошмайди.

Тизим қандай ишлайди?

Белгиланган босқичлардан сўнг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари онлайн аукцион ўтказиш санасини белгилаб, аукцион савдосига мўлжалланган ер участкаларининг рўйхатини таййёрлайди, шундан сўнг ушбу маълумотлар “YERELEKTRON” орқали онлайн электрон-аукцион савдосини ўтказиш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ахборот тизимига юборилади.

“YERELEKTRON” нинг асосий мақсадлари:

-ер майдонларини ваколатли органлар билан келишишда муддат бузилишини олдини олиш;

-ваколатли ташкилотлар билан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар олиш автоматлаштирилган шаклда амалга оширилиши;

-қўшимча қарорларсиз ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосасининг ўзи билан “YERELEKTRON” ёрдамида автоматик режимида электрон онлайн аукционга ер участкасини жойлаштириш;

-қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турларининг ер участкасини танлаш учун материаллар бўйича келишувда аниқлик киритиш, маъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларини тақдим этиш;

-ер участкасини танлаш материаллари бўйича айрим давлат органларининг хулосаларини олиш талаби бекор қилинди;

-электрон онлайн-аукцион савдоси натижалари тўғрсидаги протокол асосида ер участкасига давлат рўйхатидан ўтган ҳуқуқларини бериш, шунингдек, ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ўрнига аукцион ғолибига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларининг давлат рестридан кўчирма бериш.

Онлайн тизимнинг камчиликлари:

-асоссиз рад этиш;

-бўш турган ер участкаларини аниқлаш ва жойлаштириш жараёнини пайсалга солиш ва бошқалар.

Тадбиркорларнинг муаммоларини ким ва қандай ҳал қилади?

Бизнес-омбудсман томонидан юқоридаги муаммоларни ҳал этиш борасида 2020 йилдан бошлаб кўплаб чоралар кўрилди, шулар орасида ҳуқуқбузарликни содир этган масъул шахсларни суд орқали жавобгарликка тортиш ва тизимли ишларни ташкил этиш.

Республика бўйича “Фарғонада тадбиркор, Фарғонада-ислоҳотчи” концепциясини амалга оширилиши натижасида “E-auksion” тизимига жами 21 692 та ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилди ва 2020 йилнинг охирги тўрт ойи мобайнида ер майдонларининг савдога чиқарилиши ўтган даврга нисбатан 1,0 баробарга ошди.

Аукцион орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 9 185 та ер майдонлари сотилди ва 2020 йилнинг сўнгги тўрт ой мобайнида ўтган даврга нисбатан (илгари 3 578 та сотилган) 1,6 баробарга ошди.

Натижада, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 2,5 трлн сўмлик инвестиция киритилиши ва 15 мингга яқин янги иш ўрни яратилишига эришилади.

Мисол учун, Каттақўрғон туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектини қуриш учун 4,6 гектар ер майдонини 74,7 млн сўмга сотилиши ҳисобига   10 млрд сўмлик инвестиция киритилиши ва 30 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.